Ўзбекистон Қирғизистонда иккита мактаб қуради
Олам
−
28 Октябрь 2021
3929Тегишли келишув асосида Ўзбекистон Қирғизистонда иккита мактаб қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Жогорку Кенешнинг Ижтимоий масалалар, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш қўмитаси йиғилишида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида республикада умумтаълим мактаблари қуриш бўйича келишув лойиҳаси кўриб чиқилган.
Келишув асосида Ўзбекистон Боткен туманининг Самаркандек ва Лейлек туманининг Марғун қишлоғида иккита мактаб қуришни режалаштирмоқда.
Мактаблар 330 ўринга мўлжалланган бўлиб, Қирғизистон мулкига ўтказилади. Шу муносабат билан Марғун қишлоғидан (0,30 га) ва Самаркандек қишлоғидан (0,75 га) ер участкалари ажратилади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь