Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ўлдирилгани айтилмоқда
Олам
−
06 Май 2022
18061Кеча, 5 май куни Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қурол ишлатгани айтилмоқда. Бу ҳақда қирғиз ОАВ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига таяниб, хабар берди.
Ҳодиса Жалолобод вилояти Ала-Бўка тумани “Актам” МФЙ Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ала-Бука туманидаги шифохонага етказилган. Ўша ерда ҳушларига келмай вафот этган.
“Ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Ала-Бука йўналишидаги чегара вакили Ўзбекистоннинг Янги-Қўрғон йўналишидаги чегара вакили билан учрашув ўтказди. Томонлар ички текширувлар натижаларига кўра учрашувни 6 май куни давом эттиришга келишиб олдилар. Ҳолат юзасидан тергов-тезкор тадбирлари бошланган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси