Ўзбекистон Қатар билан ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади
Жамият
−
23 Май 1838 1 дақиқа
Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қатар давлатининг Доҳа шаҳрига расмий ташриф билан борди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
Қайд этилишича, унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов, Қатар Бош вазир ўринбосари ва Мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон бин Ҳассан Ал Тани билан учрашган.

Учрашув давомида минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар кўриб чиқилган, мавжуд шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма мувофиқлаштириш жиҳатлари муҳокама қилинган.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ўртасида миграция жараёнларини тартибга солиш, фуқароларнинг ўз давлатларига қайтишига кўмаклашиш ҳамда бу борада ўзаро мувофиқлашган чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланган эди.
Live
Барчаси