Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Панин 72 ёшида вафот этди
Жамият
−
22 Октябрь 2021
8767Навоий кон-металлургия комбинатида фидокорона хизмат қилган экскаваторчи-машинист, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Николаевич Панин шу йил 21 октябрда 72 ёшида вафот этди.
Анатолий Панин 1949 йил 12 март куни туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, дастлаб Дон шаҳридаги касб-техника мактабида, кейинчалик Навоий касб-ҳунар техникумида таҳсил олган.
Анатолий Панин Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” карьерида иш бошлаб, кўп йиллар давомида экскаватор машинисти, машинистлар бригадири, участка устаси вазифаларида самарали хизмат қилди.
Унинг меҳнатлари эътироф этилиб, 1995 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвони ҳамда “Олтин юлдуз” медали билан мукофотланган эди.
LiveБарчаси