“Ўзбекистон-Испания” йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Олам

image

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида Испания сайёҳлик компанияларидан бири билан икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг “Unincoming Tour SL” сайёҳлик компанияси бош директори, Валенсиядаги “Silkway SL” Испания-Ўзбекистон савдо ва сармоя уйининг раҳбари ўринбосари Оскар Латсо билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда Испаниядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри ва чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Испания ва Лотин Америкаси ҳудудларида тарғиб қилиш орқали, сайёҳлик оқимини ошириш тўғрисида муҳокамалар бўлиб ўтди. Шунингдек, бу лойиҳа доирасида мутасадди ташкилотлар, ушбу соҳадаги компаниялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун инфотур ташкил этиш муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, 2023 йил 17-24 март кунлари 26 нафар гуруҳ аъзолари учун “Мадрид-Истанбул-Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Хива-Урганч-Истанбул-Мадрид” йўналиши бўйича инфотур режалаштирилгани, ушбу гуруҳ таркибидан Испания ва Мексика тур агентлари, блогерлар, ютуберлар, инфлюенсерлар ва ОАВ вакиллари жой олгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made