Ўзбекистон интернет рейтингида қачон кўтарилади?
Жамият
−
04 Июнь 2019
4040Ўзбекистон аслида рейтингда анча юқори ўринда бўлиши керак. Чунки қўшни мамлакатларда масалан, 4G интернетнинг ўзи йўқ.
Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АК матбуот котиби Александр Сучков Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқотда таъкидлаган.
"Айрим рейтингларни кўриб, нега бу қадар паст поғонада эканимизга ўзимиз ҳам ҳайрон қоламиз. Интернет тезлашганини аҳоли нима учун сезмаяпти? Чунки уларнинг уйларига, офисларига ўрнатилган қурилмаган бу тезликка жавоб бермайди. Тасаввур қилинг: сизга трассада соатига 200 км тезлик билан ҳаракатланиш рухсат этилган бўлсаю сизнинг транспортингиз бу тезликка мослашмаган бўлса, бефойда. Аввал қурилмани алмаштириш керак", деган Александр Сучков.
LiveБарчаси