Ўзбекистон инсон камолоти индексида топ-100 давлат қаторига киролмади

Жамият

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТД) томонидан “Кейинги чегара – инсон камолоти ва антропоцен 1” деб номланган 2020 йилги Инсон камолоти ҳисоботининг навбатдаги нашри тақдим этилди. Инсон камолоти тўғрисидаги ушбу ҳисобот БМТ Тараққиёт Дастури томонидан 1990 йилдан бошлаб нашр этиб келинаётган бўлиб, Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари 1993 йилдан буён қайд этиб келинмоқда.

Ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар – узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга ва +0.01 индекс қийматлари билан яхшиланди. Индекс ҳисоботи бўйича Ўзбекистон Республикасининг натижалари қуйидагича:

•    аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган умр кўриш давомийлиги индекси 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);

•    Таълим индексининг таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилатотган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;

•    харид қобилияти паритети 2 бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори 7142 долларни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан 680 долларга ўсган.

Маълумот учун, Инсон камолоти индексининг 2020 йилги ҳисоботида 2019 йил якунлари таҳлил қилинади.

Қайд этиш лозимки, COVID-19 инқирозидан сўнг, Инсон камолоти индексининг кейинг 2021 йилги ҳисоботида аксарият мамлакатлар натижалари кескин пасайиш кузатилмоқда. Пандемияга қарши курашиш учун қабул қилинган чекловларга қарамай, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 0,4 фоизни ташкил этди. Бу кўраткич кўплаб бошқа ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга нисбатан ижобий ўсиш кузатилаётган бўлиб йил якунига бориб иқтисодий ўсиш 1,4 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

индекс инсон камолоти

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг