Ўзбекистон инглиз тили бўйича рейтингда 93-ўринни эгаллади
Бу қизиқ
−
15 Ноябрь 2023
5958Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражасини кўрсатувчи рўйхатда 93-ўринни эгаллади ва жуда паст кўрсаткич қайд этди. Бу ҳақда EF Standard English Test бепул онлайн тил тести натижаларида маълум қилинган.
Ушбу рейтингда умумий ҳисобда 113 та мамлакат иштирок этган ва у дунё бўйлаб 2,2 миллион иштирокчини қамраб олган. Тадқиқот 2023 йилда ўтказилган тест натижаларига асосланган.
Рўйхатда Нидерландия биринчи, Сингапур иккинчи ва Австрия учинчи ўринни банд қилган. Инглиз тилини билиш даражаси энг паст кўрсаткич эса Конго Демократик Республикасига тегишли.
Марказий Осиё давлатлари эса рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:
• Қирғизистон 90-ўрин;
• Қозоғистон 104-ўрин;
• Тожикистон 112-ўрин.
Туркманистон эса рўйхатга киритилмаган. Афғонистон рейтинги Марказий Осиё давлатларидан яхшироқ бўлиб, 88-ўриндан жой олган.
Статистикага кўра, 2014 йилда ушбу тилни ўрганиш бўйича аёлларнинг кўрсаткичи юқори бўлган. Аммо 2023 йилга келиб бу тенденция ўзгарди ва эркаклар етакчиликни қўлга олди.
Шунингдек, Европа энг яхши натижани, Яқин Шарқ эса энг паст кўрсаткични қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича тузилган рейтингда 141 давлат орасида 100-ўринни эгаллаган эди.