Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Жамият

image

Чорвачилик соҳаси ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган забардаст ва буюк олим, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Шавкат Асамович Акмалхонов кеча, 11 октябрда 87 ёшида вафот этди.

Шавкат Акмалхонов 1933 йил 18 август куни Тошкент шаҳрида зиёлийлар оиласида таваллуд топган. 1956 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини олим зоотехник мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1956-1958 йиллар мобайнида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани моддий-техник таъминоти ташкилотида зоотехник лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1958-1961 йилларда Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг аспирантура бўлимига ўқишга кирган. 1961-1963 йилларда шу институтда катта илмий ходим, 1963-1984 йиллар мобайнида институт директорининг илмий ишлар бўйича муовини, 1984-1990 йиллар мобайнида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги академияси вице-президенти бўлиб ишлаган. 1990-2006 йилларда "Племэлита" илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон чорвачилик илмий-тадқиқот институтининг Сут ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш лабораторияси мудири бўлган. 2006-2014 йилларда лойиҳа раҳбари бўлиб ишлаган. 2014 йилдан ҳозирги вақтгача институтда етакчи илмий ходим сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда эди.

Буюк олим ўз меҳнати фаолияти давомида 10 га яқин докторлик ишларига, 20 дан ортиқ номзодлик ишларига раҳбарлик ва оппонентлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Акмалхонов

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар