Ўзбекистон иқтисоди 9 ойда қанчага ўсгани очиқланди
Жамият
−
20 Октябрь 2021
4909Бугун, 20 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг учинчи чорагидаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,9 фоизни, жумладан, саноат – 109,0 фоизни, хизматлар – 107,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 104,2 фоизни ташкил қилган. Савдо айланмаси ҳажми 167,0 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 109,8 фоизга ўсган.
Қайд этилишича, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида 90,2 минг нафар фуқаро жумладан, 48,6 минг нафардан ортиқ ёшлар ҳамда 59,6 минг нафар аёл касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитилган.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 28,6 минг ишсиз фуқарога 58 млрд 900 млн сўм субсидия ажратилган. “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун республика бюджетидан 9 трлн 800 млрд сўм сарфланган ҳамда маҳаллий бюджетларга айнан шу мақсадлар учун 301 млрд сўм ссуда ажратилган.
LiveБарчаси