Ўзбекистон глобал тинчлик индексида юқорилади. Дунёдаги вазият ҳам яхшиланган

Олам

image

Глобал тинчлик индекси (Global peace index) сўнгги беш йилда илк бор ижобий кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг йиллик тадқиқотларида айтилган.

Мутахассислар дунёнинг 163 мамлакатидаги вазиятни таҳлил қилиб, давлатларни 23 индикатор бўйича баҳолаган. Бунда мамлакатлардаги зўравонлик ва жиноят, сиёсий нобарқарорлик даражаси, террорчилик хавфи, ҳарбий ҳаражатлар, қўшнилар билан муносабат ва бошқа омиллар инобатга олинган.

Тадқиқотчилар илк бор иқлим ўзгаришини ҳам инобатга олган. Уларнинг фикрича, иқлим ўзгаришлари табиий ресурслар захираси, хавфсизлик ва аҳолининг ҳаракатланишига таъсир қилиб, келажакда можароларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

Global peace index – 2019 ҳисоботида Исландия дунёнинг энг тинчликсевар мамлакати жеб топилди. Аслида Исландиянинг мазукр рейтингдаги биринчилигини анъанавий десак ҳам бўлаверади. Негаки, ушбу давлат бу рейтингда 2008 йилдан бери етакчилик қилади. Ундан кейин Янги Зеландия, Португалия, Австрия ва Дания каби давлатлар жой олган.

Ўзбекистон Глобал тинчлик индексида ўтган йилдагига нисбатан 2 поғона юқорилаб, 102-ўринни эгаллади. Қозоғистон 64-ўринни, Қирғизистон 95-ўринни, Тожикистон 105-ўринни, Туркманистон 115-ўринни эгаллаган. Афғонистон эса рейтингда бир поғона пастлаб, энг қуйи 163-ўринда қайд этилди.

Мутахассиларнинг фикрича, глобал тинчлик индекси сўнгги беш йилда илк бор ўсган бўлса-да 20087 йилга нисбатан 3,78 фоиз пастлигича қоляпти. Тинчлик индексининг пасайишига Яқин Шарқда террорчилик хавфининг ўсиши ва можароларнинг кескинлашуви, Шарқий Европа ва шимоли-шарқий Осиёда минтақавий босимнинг ортиши, қочоқлар сонининг кўпайиши ҳамда Европа ва АҚШда сиёсий муҳитнинг ёмонлашуви сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Global peace index

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг