Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россия билан куч синашади
Спорт
−
23 Январь 2024 5808 1 дақиқа
Ўзбекистон футзал терма жамоаси февраль ойида Россия термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги ўзбекистонлик футзалчилар 1-3 февраль кунлари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида мезбон Россия термасига қарши майдонга тушади.
Бугун, 23 январь куни Лопес Россиядаги йиʼғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Маълумот учун, Россия футзал терма жамоаси жаҳон рейтингида 4-ўринни банд этган.
Live
Барчаси