Ўзбекистон футзал терма жамоаси дунё рейтингида юқорилади
Спорт
−
11 Октябрь 2022
5561Хабарингиз бор, Қувайт мезбонлик қилган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритганди. Ушбу натижадан сўнг Баҳодир Аҳмедов шогирдлари дунё рейтингида икки поғона юқорилаб, 21-ўриндан жой олишди.
Янгиланган рейтингда ўзбекистонлик футзалчилар 1284 очко билан Осиё жамоалари орасида 3-ўринни банд этишган. Осиё чемпионати ғолиби Япония рейтингда 13-ўринни эгаллаган бўлса, эронлик футзалчилар 7-ўриндан жой олишди.
Октябрь ойи рейтингида Бразилия терма жамоаси 1794 очко билан Испанияни қувиб ўтиб, пешқадамликни қўлга олди. 1750 очко билан Португалия кучли учликни якунлаб берди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023