Ўзбекистон футбол клубларидаги давлат улуши сотувга қўйилади
Спорт
−
20 Май 2021
14084Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сон қарори қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда футбол клубларидаги давлат улуши сотувга қўйилади. Бу ҳақда “Norma” хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда футбол соҳасини ривожлантириш ва футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Республикада футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ, футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва компанияларга (рўйхат бўйича) берилади ва кейинчалик белгиланган тартибда сотилади.
Хабарга кўра, мазкур қарор иловасида келтирилган давлат органлари ва хўжалик жамиятларига, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар билан биргаликда, бир ой муддатда футбол стадионларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш белгиланган. Бунинг учун эса, айнан шу талаблар бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб тасдиқлаш топширилган. Ушбу “Йўл харитасида” эса қуйидагилар назарда тутилади:
- Биринчидан, давлат ва хусусий шериклик шартлари асосида футбол стадионларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек уларнинг йил давомида доимий фаолият юритишини таъминлаш;
- Иккинчидан, стадионларда йил давомида ўтказиладиган спорт тадбирлари (мусобақалар, спорт тўгараклари), концерт ва бошқа оммавий тадбирлар сонини кўпайтириш;
- Учинчидан, стадион ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), спорт дўконлари, кўнгилочар жойларни (кинотеатр) ташкил этиш.
- Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси