Ўзбекистон - Фаластин: Либосларнинг ранглари танланди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини Фаластинга қарши ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. 

Эртага, 19 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида ўтадиган учрашувда миллий жамоа оқ-кўк рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабон эса яшил рангли спорт либосини кияди.

Фаластинлик футболчилар қизил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони қора рангдаги либосни кияди.

Учрашув эртага 17:00 да бошланади.

Аввал хабар берганимиздек, сазкур учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Наваф Шукралла. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ва Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон ёрдам беради. Захира ҳаками – Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Фаластин Жаҳон чемпионати-2022

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг