Ўзбекистон электромобиль бозорига кириш ҳақида бош қотирмоқда
Жамият
−
14 Февраль 2022
16126Ўзбекистонликлар аллақачон йилига мингга яқин электромобилни дунёнинг ривожланган мамлакатларидан олиб келаётган вақтда мамлакат бу соҳада ортда қолмаслик устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз борди.
“Яна бир масала – жаҳонда электромобиллар ишлаб чиқариш жадал ривожланиб, автомобиль бозорида салмоқли ўрин эгалламоқда. Биз ҳам бу соҳада ортда қолмаслигимиз учун амалий ишларни ҳозирдан бошлашимиз керак”, дейди Президент йиғилишда.
Мутасаддиларга уч ой муддатда электромобиль тармоғини ривожлантириш стратегиясини киритиш топширилган. Бунда:
• электромобиллар учун бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурини;
• электромобиллар учун техник талаб ва замонавий стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, йил якунига қадар хорижий компаниялар билан музокараларни якунлаб, стратегик ҳамкор билан лойиҳани бошлаш юзасидан кўрсатма берилди.
Маълумот учун, 2021 йилда Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 16,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиль импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.
2021 йилда Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?
• Хитой – 724 та
• Туркия – 24 та
• АҚШ – 22 та
• Литва – 13 та
• Германия – 12 та
• Корея – 5 та
• Испания – 2 та
• Россия – 2 та
• Украина – 2 та
• БАА – 2 та
• Гонгконг – 1 та
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь