Ўзбекистон элчиси Литва Президентига ишонч ёрлиғини топширди

Жамият

image

Кеча, 17 август куни Ўзбекистоннинг Литвадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қадамбой Султонов Литва Президенти Гитанас Науседага ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Литва Президенти Тошкент ва Вилнюс ўртасидаги сиёсий мулоқотни ва икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожланиш суръатларини ижобий баҳолаган. 

Бундан ташқари, мулоқот давомида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Литва 2020 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг Германиядан кейинги иккинчи йирик савдо шеригига айлангани алоҳида таъкидланган.

Ўзбекистон элчиси Гитанас Науседага сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда эришилган кенг кўламли ўзгаришлар натижалари, Ўзбекистон-Литва ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ва минтақавий ривожланиш масалалари ҳақида батафсил маълумот берган.

Литва Президенти Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар Вилнюсда юқори баҳоланиши, ислоҳотлар натижалари эса Европа Иттифоқининг барча давлатлари томонидан олқишланишини маълум қилган.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенг қамровли шерикликни сезиларли даражада фаоллаштириши қайд этилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг