Ўзбекистон экологияси энг ёмон 6 давлат қаторига кирди
Бу қизиқ
−
08 Март 2023
14294Legatum Institute томонидан ҳар йили тузиладиган Legatum Фаровонлик Индекси рейтингида Ўзбекистон 100-ўринни эгаллади.
Мазкур индексда мамлакатлар иқтисодий даражаси, бизнес муҳити, давлат бошқаруви самарадорлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва шахсий эркинлик, шунингдек, ижтимоий капитал ҳамда экологик муҳитни ривожлантириш каби 12 та мезон бўйича таққосланади.
Бу йилги рейтингда Ўзбекистон ижтимоий капитал (46-ўрин), соғлиқни сақлаш (49-ўрин) ва хавфсизлик (52-ўрин) йўналишларида нисбатан яхши натижани кўрсатган. Шахсий эркинлик (147-ўрин) ва давлат бошқаруви самарадорлиги (123-ўрин) йўналишларида эса ўринлар паст бўлган.
Энг ёмон натижа эса экология билан боғлиқ муаммолар йўналишида қайд этилган. Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича 162-ўринни эгаллаган. Ундан пастги ўринларда Судан, Мавритания, Лесото, Покистон ва Ироқ жойлашган, холос.
Маълумот учун, мазкур рейтингга Ўзбекистон биринчи маротаба 2010 йилда киритилган ва 109-ўринни эгаллаган. 2019 йилда эса 102-ўринга, 2020 йилда 97-ўринга кўтарилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь