Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси учун Олимпиада тугади
Спорт
−
31 Июль 2021
2906Олимпиада ўйинларининг дзюдо бўйича аралаш жамоавий баҳслари ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Нидерландияга имкониятни бой берди.
Ўзбекистон ҳамда Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги беллашувнинг илк баҳсида +90 кг вазн тоифасида Бекмурод Олтибоев рақиби Хенк Гролни дастлабки сониялардаёқ иппон баҳоси билан енгиб жамоадошларини олдинга олиб чиқди.
Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова Санне Верхагенга баҳс якунига 8 сония қолганида иппон баҳоси эвазига мағлуб бўлди. Унга қадар Келдиёрова вазари баҳоси билан олдинда бораётган эди.
Эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида Ҳикматиллоҳ Тўраев рақиби Торнике Тсякадоани “олтин дақиқа”ларда мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
-70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниёзова тажрибали рақиби Санне ван Дижкени иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Яккалик баҳсларида Матниёзова айнан Ван Дижкега мағлуб бўлган эди.
Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида Олимпиада бронза медалини қўлга киритган Давлат Бобонов рақиби Ноел ван Тендга иппон эвазига мағлуб бўлди.
Аёллар ўртасида +70 кг вазн тоифасида татамига чиққан 19 ёшли Фарангиз Ҳожиева нидерландиялик рақиби Гусе Стинхаусга ютқизиб қўйди. Таъкидлаб ўтиш керакки, Ҳожиева -63 кг вазнда татамига кўтарилади.
Шу тариқа ҳисоб 3:3 кўринишига келди. Қуръа натижасига кўра +90 кг вазн тоифасидаги дзюдочилар Бекмурод Олтибоев ва Хенк Грол “олтин очко” учун беллашди. Олимпия ўйинлари давомида икки бор иппон баҳоси эвазига Гролни мағлуб этган Олтибоев огоҳлантиришлар ҳисобига мағлубиятга учради.
Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси учун Олимпиада баҳслари ўз якунига етди
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15