Ўзбекистон дипломатияси оғир жудоликка учради

Жамият

image

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Япония билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳатчиси Мирсобит Очилов вафот этди. Бу ҳақда вазирлик хабарида маълум қилинди.

Илгари Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси раҳбари, "Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" император ордени соҳиби Мирсобит Фозилович 2020 йил 2 июлда вафот этди.

У 1999 йилда парламент сайловларида танланган, Ўзбекистон Республикаси II чақириқ Олий Мажлисининг депутати, профессор, иқтисод фанлари доктори, Банк-молия академиясининг биринчи ректори, 1-даражали Фавқулодда ва Мухтор элчиси, 2001 - 2009 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси, Мирсобит Фозилович барча жабҳаларда ўрнак бўлганлар. Улар иқтидорли раҳбар, юқори даражадаги дипломат, иқтисодиёт соҳасининг етук олими бўлган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирсобит Очилов

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар