Ўзбекистон делегацияси “Катта Дубулға” турнирини ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Бироз аввал Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 154 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир старт олди.

Эътиборлиси, Бобур Важиев "Шломо Арена"да ўтаётган мусобақадаги ўзбекистонлик дзюдочиларнинг иштирокини ғалаба билан бошлаб берди. -66 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Важиев илк даврада мезбон давлат вакили Ярин Менагедни вазари баҳоси билан мағлубиятга учратди.  Иккинчи босқичда эса Бобур Важиевга мўғулистонлик тажрибали дзюдочи Ҳерлен Гандболд рақиблик қилади.

Маълумот учун, ушбу мусобақада 34 давлатдан жами 298 (165 эркак, 133 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда рейтинг очколари учун кураш олиб боради. Бугун аёллар -48, -52, -57 кг, эркаклар эса -60 ва -66 кг вазн тоифаларида медаллар йўлида татамига чиқишади. 

Шунингдек, бугун Ўзбекистон делегациясидан -52 кг вазнда Диёра Келдиёрова қозоғистонлик Салтанат Султонбековага қарши баҳс олиб борса, -60 кг вазн тоифасида эса Мирзоҳид Муҳаммаджонов грузиялик Иракли Купатадзе билан беллашади.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made