Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Энди Ўзбекистон Буюк Британияга экспорт қилаётган товарларга импорт божи қўлланилмайди. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди. Кенгайтирилган GSP схемаси Ўзбекистонга 437 миллиард фунт стерлинг ҳажмга эга дунёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти, дунёдаги энг интернационал истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

“Ўзбекистонга Буюк Британия билан савдода бенефициар мамлакат мақоми берилиши кенг турдаги ўзбек маҳсулотларининг Британия бозорига киришини осонлаштиради ва уларнинг рақобатбардошлигини оширади”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, тизим бўйича ўзбек товарларига имтиёзлар 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб қўлланилмоқда.

Хабарга кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бенефициар мақомини бериш учун омиллардан бири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг