Ўзбекистон бўйлаб “свет” ўчиши кузатилмоқда. Муаммо қачон бартараф этилади?

Жамият

image

Бугун, 4 январь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва у қачон бартараф этилишини маълум қилди. 

Қайд этилишича, бугун соат 6:59 да ва 10:10 да “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергияси билан таъминлаб турган “Нефтчи” подстанциясидан чиқувчи Л-Зеварда -1,2 электр узатиш тармоқлари реле ҳимоясидан ўчган.

Оқибатда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига етказиб берилаётган табиий газ соатига 140-175 минг метр кубга қисқарган. Бунинг натижасида электр энергияси таъминотида республика ҳудудлари бўйлаб 600-800 МВтгача чекловлар кузатилмоқда.

“Ушбу юзага келган носозлик махсус бригада томонидан соат 12:15да бартараф этилиб, Зеварда, Жанубий Кемачи, Жанубий Ўртабулоқ, Денгизкул, Самонтепа сиқув компрессор станцияларидаги газ хайдаш агрегатлари қайта ишга туширилмоқда. Натижада магистрал газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи қайта тиклана бошлади.

Юзага келган муаммо бугун соат 23:00 га қадар тўлиқ бартараф этилади. Носозлик сабаблари тегишли мутахассилар томонидан аниқланмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади Энергетика вазирлиги ахборотида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

460

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг