Ўзбекистон бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистоннинг энг баланд саналган бош Янги йил арчаси “Янги Ўзбекистон” боғида ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

“Байрам тадбирларига жуда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган меҳмонлар ва сайёҳлар кайфиятини кўтариш учун ҳар хил кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил этилади.

Боғда, шунингдек, муз майдони ҳам ташкил қилинади. Унда хавфсизлик таъминланади — катталар ҳам, болалар ҳам бемалол учиб, хурсанд бўлиб кетиши мумкин”, дейди “Янги Ўзбекистон” боғи маъмурияти вакили Илмира Сагдиева.

Маълумот учун, 2021 йилги “Янги Ўзбекистон” боғи Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бош Янги йил арчаси кўп йиллар давомида Мустақиллик майдонида ўрнатиб келинган. Аммо сўнгги йилларда асосий арчанинг манзили бир неча марта ўзгарди. Ўтган йили эса энг баланд арча Истиқлол кўчасига (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) ўрнатилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг