Ўзбекистон бизнес олами учун 5 юлдузли лойиҳа
Бизнес
−
30 Март 2022
15726Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган ва Ўзбекистоннинг биринчи A+ бизнес парк лойиҳаси бўлган Trilliant, ишбилармонлик дунёсига янгиликлар олиб келади.
Тошкентнинг қоқ марказида, Aмир Темур, Шаҳрисабз ва Алишер Навоий шоҳ кўчалари чорраҳасида жойлашган Trilliant ўзбек ишбилармонлик оламига инновацион ёндашув билан кириш арафасида. Лойиҳа умумий майдони 125 минг квадрат метр бўлган 14 ва 17 қаватли иккита офис минораси, 17 қаватли меҳмонхона, конгресс-марказ, дўконлар, ресторанлар ва кафелардан иборат. Trilliant бетакрор архитектураси билан Ўзбекистоннинг халқаро стандартларга мос биринчи A+ бизнес парки бўлишга тайёрланмоқда.
Дунёдаги энг йирик архитектура компанияларидан Сингапурнинг “DP Architect” томонидан лойиҳалаштирилган Trilliant муваффақият, меҳмондўстлик ва барқарорликдан илҳомланган ҳолда ишлаб чиқилди. Тошкент бизнес дунёсининг келажакдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ушбу лойиҳа халқаро стандартлардаги офиснинг барча талабларини инобатга олган ҳолда қурилмоқда.
Trilliant ўзининг техник хусусиятлари, технологик ва инновацион инфратузилмаси ҳамда тежамкор фаолият юритиш харажатлари билан ажралиб туради.
Ўзбекистоннинг биринчи LEED Gold сертификатига номзод
2022 йилининг охирги чорагида фойдаланишга топшириладиган Trilliant барқарорлик соҳасида дунёда қабул қилинган энг юқори халқаро аккредитациялардан LEED Gold сертификати талабларини инобатга олган ҳолда қурилмоқда. LEED Gold сертификати учун Ўзбекистондаги илк номзод лойиҳа бўлган Trilliant кам углерод чиқариши, кам энергия истеъмоли, барқарор ландшафти, автомобилларни зарядлаш станциялари, қайта ишлаш тизимлари, чиқиндиларни бошқариш тизимлари, вентиляция тизимлари ва энг муҳими, минимал харажатлари билан Ўзбекистон иш дунёсида келажак лойиҳаси бўлади.
Intercontinental меҳмонҳонасининг Ўзбекистондаги манзили Триллиант
Дунёдаги энг йирик меҳмонхона брендидан бири бўлган Intercontinental Hotels Тошкентдаги янги меҳмонхонаси учун Trilliant’ни танлади. Ҳамкорлик эвазига халқаро стандартларга мос Ўзбекистоннинг биринчи “A” классдаги бизнес-парки Trilliant офис фойдаланувчилари, шаҳар меҳмонлари ва аҳолисига Intercontinental тажрибаси билан хизмат кўрсатади. Intercontinental гуруҳи томонидан бошқариладиган меҳмонхона энг янги технологиялар билан жиҳозланган ижтимоий майдонлар, мажлислар заллари, спорт ва SPA маркази ҳамда конгресс марказини ўз ичига олади.
Trilliant юқори даражадаги хавфсизлик тизимлари ва ноёб инфратузилмага эга бўлган энг илғор технологиядан фойдаланган ҳолда қурилган. Махсус муҳандислик техникаси билан бино хавфсизлигини энг юқори даражада таъминловчи лойиҳада 345 та офис, кўнгилочар, овқатланиш жойлари ва бошқа эҳтиёжларни қаршиловчи 34 дўкон барпо этилган.
“DP Architects” томонидан ишлаб чиқилган ва объектларни бошқариш, хавфсизлик ва ривожлантириш бўйича TSP, Securitas ва JLL каби халқаро маслаҳатчилар томонидан қўллаб-қувватланган Trilliant 2022 йилининг охирги чорагида, декабрь ойида тошкентликлар учун ўз эшикларини очади.
Мурожат учун:
Тел: +998 71 205 59 95
e-mail | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси