Ўзбекистон Биринчи хоними Андижондаги инклюзив лагерга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Биринчи хоними – “Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Андижон вилояти Хўжаобод шаҳридаги иккита ихтисослаштирилган мактаб ва Андижон шаҳридаги ижод студиясига ташриф буюрди.

Хўжаободдаги мактаблар яқинда “Zamin” фонди кўмаги билан тўсиқларсиз муҳитда сифатли таълим олишга хизмат қилувчи замонавий ассистив жиҳозлар билан таъминланди.

“Zamin” фонди томонидан Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги билан биргаликда амалга оширилаётган “Эшитишни хоҳлайман!” хайрия лойиҳаси доирасида бу мактабларнинг барча ўқувчилари ташхисдан ўтказилди. 402 нафар ўқувчи зарур миқдорда рақамли эшитиш мосламалари билан таъминланди.

Ушбу лойиҳа давом эттирилади, жорий йилнинг ўзида эшитишида нуқсони бўлган болаларга яна 5600 та рақамли эшитиш мосламаси етказиб берилади.

Зироат Мирзиёева иккала мактабда ҳам бўлиб, бу ердаги янги жиҳозлар билан танишди, болалар билан суҳбатлашди.

17-сонли мактаб негизида “Zamin Education” лойиҳаси доирасида инклюзив IT-оромгоҳ ташкил этилган. Беш кун давомида катта синф ўқувчилари дастурлаш ва робототехника кўникмаларини фаол ўзлаштирган, компьютер иловаларини яратган.

Фонд васийлик кенгаши раиси болаларни оромгоҳни муваффақиятли тугатгани билан табриклаб, ўқишда янги муваффақиятлар, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишини тилади. 

Зироат Мирзиёева “Zamin Creative” ижод студиясига ҳам борди. Студия яқинда Андижондаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб қошида очилди. Бу мамлакатдаги учинчи шундай студия бўлиб, биринчиси Қаршидаги Абдулла Орипов, иккинчиси Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги мактабларда ўз ишини бошлаган.

Студия учта йўналиш: театр санъати, fashion design (кийим дизайни) ва медиасаводхонликка ихтисослашган. Ўқув курси 3 ойдан 7 ойгача давом этади. Ҳар бир йўналиш дастури ўзига хос бўлиб, ўқитувчилар ва мамлакатдаги етакчи мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Зироат Мирзиёева билан биргаликда студияга Тошкентдаги “Zamin Creative” ўқувчилари ҳам келди, улар қабулдан муваффақиятли ўтган тенгдошларини табриклади, ўз ижодий ишларини кўрсатди, тўплаган тажрибаси ва ўқишдан олган таассуротлари билан бўлишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг