Ўзбекистон билан савдо айланмасини 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилди– Медведев
Жамият
−
30 Май 2019 4471 1 дақиқа
Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев яқин вақтларда Ўзбекистон билан икки томонлама савдо ҳажми 10 млрд долларга етказилишига ишоняпти. Бу ҳақда у ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси очилишида айтиб ўтди.
“Айтиб ўтганимдек, савдо айланмаси 20-25 фоизга ошди ва 4,5 млрд долларга етди”, деб таъкидлади Медведев.
Медведевнинг айтишича, бу МДҲ давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
“Ижобий ўсиш бу йил ҳам сақланб қолади – товар айирбошлаш 10 фоизга ўсди, шу боис савдо айланмасини 10 млрд долларлик кўрсаткичга олиб чиқиш вазифаси қўйилган”, деди РФ Бош вазири.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь