Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар 142 тага етди

Жамият

image

Кеча, 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва Гайана Кооператив Республикасининг БМТдаги доимий вакили Каролайн Родригес Биркет имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Жанубий Америка давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Гайана Кооператив Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 142-давлат бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг