Ўзбекистон беш давлат билан Афғонистон бўйича музокара ўтказди
Жамият
−
06 Сентябрь 2021
23587Кеча, 5 сентябрь куни Покистоннинг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Aфғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокара ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Музокара давомида, томонлар афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, толиблар томонидан Aфғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Aфғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
LiveБарчаси