Ўзбекистон академик эшкак эшувчилари илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Спорт

image

2025 йил 6-10 август кунлар Литванинг Тракай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу мусобақа Ўзбекистон спорти тарихида унутилмас воқеага айланди, яъни терма жамоа илк бор дунё биринчилигида совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олипия қўмитаси хабар берди.

Кескин ва муросасиз баҳсларда Ўзбекистон вакиллари икки йўналишда кумуш медалга сазовор бўлишди:

  • JW2- (жуфтлик, аёллар, икки эшкак): Райҳон Сатторова / Айдана Сметуллаева
  • JM1x (якка, эркаклар): Жамол Турғунов

Бу натижа ўзбек академик эшкак эшиш тарихида янги босқични бошлаб берди ва келгусидаги йирик стартлар олдидан спортчиларга катта руҳий туртки бўлди.

Маълумот ўрнида, бундан олдинги энг яхши натижа 2021 йилги Чехиянинг Рачице шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайд этилган. Ўшанда 2000 метр масофага кечган жуфтлик баҳсида Евгений Агафонов ва Шаҳзод Нурматов жуфтлиги муваффақиятга эришди. Саралашда биринчи натижа қайд этган ўзбекистонликлар финалда учинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтган ва бронза медали билан тақдирланган.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон жаҳон чемпионати академик эшкак эшувчилар Ўзбекистон Миллий Олипия қўмитаси Жамол Турғунов Айдана Сметуллаева Райҳон Сатторова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг