Ўзбекистон-АҚШ ўйинини ким бошқариши маълум бўлди
Спорт
−
29 Август 2023
3966FIFA кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ ва Мексика билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсни гондураслик Нельсон Сальгадо бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Сальгадога қанотларда Лимануэль Сола ва Жаиро Моралес (Пуэрто-Рико) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Гондурас) топширилган.
Ўзбекистон-АҚШ ўйини 9 сентябрь куни “CityPark”да ўтказилади.
АҚШдаги йиғин доирасида Сречко Катанец шогирдлари Мексика терма жамоаси билан ҳам баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 12 сентябрь кунига белгиланган.
LiveБарчаси