Ўзбекистон афсоналари А Серия юлдузларини мағлуб этди (фоторепортаж)

Спорт

шаблон лого ashsdhsadh

Бугун, 18 май куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси афсоналари ва  Италия А Серияси юлдузлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

Ушбу баҳс 3:2 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси юлдузлари фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб, 7-дақиқада Яквинта италияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 19-дақиқада Санжар Турсунов ҳисобни тенглаштирди. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқасида яна ўша Яквинта меҳмонларнинг ғолиб ҳолда, танаффусга чиқишини таъминлади. 

Бироқ иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси ўйиннинг боришини ўзгартирди. Қутибоев ва Жепаровнинг киритган голлари эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Италия А Серияси юлдузлари устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда аксарият ёши катта футболчилар ҳаракат қилгани учун бўлимлар давомийлиги 30 дақиқани ташкил этди.

Ўзбекистон — Италия 3:2

Гол: 0:1 – Яквинта (7-дақиқа), 1:1 – Турсунов (19), 1:2 – Яквинта (30), 2:2 – Қутибоев (31), 3:2 – Жепаров (47).

Ўзбекистон афсоналари терма жамоаси: 1. Павел Бугало, 4. Ислом Иномов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров, 9. Одил Аҳмедов, 13. Асрор Алиқулов, 18. Тимур Кападзе, 20. Анвар Солиев, 22. Виктор Карпенко, 27. Илҳом Суюнов.

Захира: 12. Игнатий Нестеров, 2. Акмал Шораҳмедов, 3. Шавкат Муллажонов, 10. Зайниддин Тожиев, 11. Анвар Ғофуров, 14. Ильдар Магдеев, 15. Александр Гейнрих, 17. Санжар Турсунов, 23. Шуҳрат Мирхолдиршоев, 24. Носир Отақўзиев, 26. Неъматулла Қутибоев, 28. Асқар Жадигеров, 33. Фарҳод Тожиев, 44. Камолиддин Мирзоев.

Бош мураббий: Биродар Абдураимов

Италия А серияси афсоналари терма жамоаси: 1. Кристиан Аббьяти, 2. Винсен Кандела, 6. Алдаир, 7. Людовик Жюли, 8. Анжело Карбоне, 10. Жижи Ди Бьяджо, 11. Альберто Жилардиньо, 14. Дарио Шимич, 15. Винченцо Яквинта, 27. Сержиньо, 81. Кристиан Заккардо.

Захира: 5. Сезария Эдуардо, 9. Даниэле Массаро, 18. Марек Янкуловски, 26. Кристиан Зенони, 33. Робсон Толедо Мачадо, 77. Лука Антонини.

Бош мураббий: Мауро Тавола.

Учрашув якунига етгач, Ўзбекистон футболининг 110 йиллиги муносабати билан фахрийларга эсдалик совғалари ва мукофотлар топширилди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг