Ўзбекистон Афғонистонга минг тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами юборди
Жамият
−
14 Сентябрь 2021
8781Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонна инсонпарварлик ёрдам юборди. Бу ҳақда “Толибон”нинг маданият бўйича комиссияси раҳбари Аҳмадулла Восиқ маълум қилди.
Ёрдам юкида муҳтожлар учун озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечаклар бўлган.
Маълум қилинишича, гуманитар ёрдам терим йўл орқали юборилган. Уни "Толибон" вакилларига Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев топширган. Ёрдам юкини ҳаракат номидан Забиҳулло Мужоҳид қабул қилиб олган.
LiveБарчаси