Ўзбекистон Афғонистондаги портлашни қоралади

Жамият

image

Расмий Тошкент Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бугун, 12 январь куни берган баёнотида сўз борган.

“Жорий йил 11 январь куни Қобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз.  

Ушбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди.  

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 январь куни Қобулда ТИВ биноси ёнида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам жароҳатланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг