Ўзбекистон аҳолисида қанча машина бор?

Технология

image

Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 дона енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Статқўмга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этган. 

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 284 608 тага ошган. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойида14 046 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 12 та хорижий давлатдан қиймати 65,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3 037 та енгил автомобиль импорт қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

686

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг