Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?
Жамият
−
13 Июль 2021
15848Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра Қурбон ҳайити муносабати билан ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам 3 кун дам олади.
Бунда жорий йилнинг:
• 20 – июль (сешанба);
• 21 – июль (чоршанба);
• 22 – июль (пайшанба) кунлари дам олиш куни деб белгиланади.
Ҳафтада 5 кун ишловчилар учун жорий йилнинг 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) иш кунлари ҳисобланади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги мазкур қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда, 15 иш кунидан кам бўлмаслиги белгиланган.
Маълумот учун, Меҳнат кодексига асосан иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.
Шу билан бирга, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади
LiveБарчаси