Ўзбекистон 9 ойда хориждан қанча гўшт сотиб олган?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 21 минг 109 тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Статқўмга кўра, гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 минг 865 тоннага ошган.

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар: 

•  Беларусь – 14 403 тонна
•  Қозоғистон – 3 220 тонна
•  Украина – 2 018 тонна
•  Россия – 559 тонна
•  Молдова – 540 тонна

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг