Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилди. Асосий харидорлар ким?

Жамият

image

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–июль ойларида 550 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини хорижга экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, маҳсулотларнинг асосий қисми Қозоғистон ва Россияга жўнатилган. Мамлакатнинг 5 ойлик кўрсаткичларига кўра, энг кўп мева-сабзавот маҳсулотлари қуйидаги давлатларга экспорт қилинган:

•  Қозоғистон – 447,3 минг тонна;
•  Россия – 253,5 минг тонна;
•  Қирғизистон – 93,3 минг тонна;
•  Хитой – 56 минг тонна;
•  Афғонистон – 23,2 минг тонна;
•  Беларусь – 16,6 минг тонна;
•  Тожикистон – 12,4 минг тонна;
•  Покистон – 8,9 минг тонна;
•  Эрон – 8,2 минг тонна;
•  Туркия – 8 минг тонна;
•  Украина – 5,3 минг тонна;
•  Грузия – 5,2 минг тонна;
•  Озарбайжон – 4,3 минг тонна;
•  БАА – 3,3 минг тонна;
•  Германия – 1,7 минг тонна.

Бундан ташқари, қўмита жорий йилнинг 7 ойи давомида мева-сабзавот маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар рўйхатини эълон қилди. Вилоятлар бўйича Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилоятлари (101,9 минг тонна) энг кўп мева экспорт қилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг