Ўзбекистон 5 та давлат фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий қилади
Жамият
−
09 Февраль 2021
37807“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистон 5 та давлат фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режим жорий қилади.
Президент Фармонига кўра:
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.
LiveБарчаси