Ўзбекистон Ҳукумати раиси ва аъзолари қайси ОТМларни тамомлаган?

Жамият

image

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбарияти ва аъзоларининг қайси олий таълим муассасида таҳсил олгани кўпчилик учун қизиқ. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ҳукумат аъзолари қайси ОТМларни тамомлагани бўйича маълумотларни тақдим этди.

Маълум бўлишича, Бош вазирнинг 5 нафар ўринбосаридан 4 нафари Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Шу билан бирга, уларнинг 3 нафари хорижий ОТМларда таълим олган. Жумладан, Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Колорадо штати иқтисодиёт институти (АҚШ)ни, Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Рединг университети (Буюк Британия)ни, Бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Хитоцубаси университети (Япония)ни тамомлаган.

Ҳукумат аъзолари тамомлаган олий таълим муассасаларига қарасак, 8 нафар вазир (Иброҳим Абдураҳмонов, Русланбек Давлетов, Тимур Ишметов, Жамшид Қўчқоров, Алишер Султонов, Сардор Умурзоқов, Жамшид Хўжаев ва Шерзод Шерматов)нинг “бисоти”да хорижий олий таълим муассасалари дипломлари ҳам борлигини кўрамиз. 10 нафар вазир 2 тадан ОТМларни тамомлаган, Молия вазири Тимур Ишметов эса 3 та — Тошкент давлат юридик университети, Тошкент молия институти ва Бирмингем университети (Буюк Британия)да таълим олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Ҳукумат

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг