Ўзбекистон ҳарбий қудрат бўйича дунё рейтингида пастлади
Жамият
−
27 Январь 2022
27652Ўзбекистон ҳарбий салоҳияьт бўйича Марказий Осиёда биринчи, дунё бўйлаб 54-ўринни эгаллади. Бу ўтган йилдагига қараганда 3 поғона паст дегани. Бу ҳақда “Global Firepower”нинг янгиланган рейтингида қайд этилган.
Мутахассислар қуролли кучларни элликта параметр бўйича баҳолаган. Улар орасида қўшинлар сони, техник таъминот, молиялаштириш ва аскарлар ҳаракатчанлиги кўрсаткичлари каби мезонлар мавжуд.
Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари орасида Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришди: республика рейтингнинг 51-поғонасини эгаллади. Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон мос равишда 64, 83, 90, 111-ўринлардан жой олган. “Толибон” ҳокимиятни эгаллаган Афғонистон 118-ўринни банд қилган.
Ҳарбий салоҳият бўйича дунёда АҚШ карвонбошилик қилмоқда. Кейинги ўринларни мос равишда Россия ва Хитой эгаллаган. Мутахассислар тўртинчи ўринга Ҳиндистонни лойиқ кўрган, Япония эса кучли бешталикка кирди. Дунёнинг энг кучли армиялари ўнлигига Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Покистон ва Бразилия ҳам киради.
Маълумот учун, “Global Firepower” рейтингига жами 140 та давлат киритилган. Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидаги давлатлар орасида Сомали, Косово ва Бутан бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь