Давлатларнинг ҳарбий салоҳият рейтинги: Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Жамият
−
29 Октябрь 2021
39598Ўзбекистон ҳарбий салоҳияьт бўйича Марказий Осиёда биринчи, дунё бўйлаб 51-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Global Firepower”нинг янгиланган рейтингида қайд этилган.
Мутахассислар қуролли кучларни элликта параметр бўйича баҳолаган. Улар орасида қўшинлар сони, техник таъминот, молиялаштириш ва аскарлар ҳаракатчанлиги кўрсаткичлари каби мезонлар мавжуд.
Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари орасида Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришди: республика рейтингнинг 51-поғонасини эгаллади. Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон мос равишда 61, 86 ва 93-ўринлардан жой олган.
Қайд этиш керакки, гуманитар инқироз ёқасида турган Афғонистон 75-ўринда қайд этилган. Марказий Осиё бўйича энг ёмон кўрсаткич Тожикистонга тегишли – 99-ўрин. “Толибон”нинг ҳарбий ҳаракатлари фонида расмий Душанбенинг хавотирга тушиб қолгани ҳам бекорга эмас экан.
Ҳарбий салоҳияти дунё бўйича энг юқори давлатларга келадиган бўлсак, АҚШ биринчи, Россия иккинчи, Хитой армияси эса учинчи ўриндан жой олган.
Мутахассислар тўртинчи ўринни Ҳиндистонга беришди, Япония эса кучли бешталикка кирди. Дунёнинг энг кучли армиялари ўнлигига Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон ҳам киради.
Маълумот учун, “Global Firepower” рейтингига жами 140 та давлат киритилган. Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидаги давлатлар орасида Бутан, Косово ва Либерия бор.
LiveБарчаси