Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
Жамият
−
28 Апрель 2022
349092022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 203 670 нафар чақалоқ туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Январь-март ойларида туғилганлар:
• Ўғил болалар сони – 104 777 нафар;
• Қиз болалар сони – 98 893 нафар.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган – 24 265 нафар. Энг кам туғилиш Сирдарё вилоятида қайд этилган – 5 422 нафар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорагида 57 873 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2015 тага кам.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023