Uzbekistan Airways сентябргача халқаро парвозларни бекор қилди
Жамият
−
16 Август 2020
15910Uzbekistan Airways авиакомпанияси сентябргача барча халқаро парвозларни ва баъзи маҳаллий рейсларни бекор қилди.
“Парвозлар амалга ошириладиган мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий марказларидаги эпидемиологик чекловларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва маҳаллий қатновлар жадвалига озгартиришлар киритилди, дейилади компания хабарида.
Авиакомпаниянинг веб-сайти орқали ёки Uzbekistan Airways Sales (илгари ҲАБА) филиалининг кассасида компаниянинг 2020 йил август ойидаги бекор қилинган қатновларига авиачипталарни сотиб олган йўловчиларга тўлов шаклига мувофиқ пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки 2020 йил 1 сентябридан бошлаб режалаштирилган қатновларга бир марталик қайта бронлаш имконияти тақдим этилади.
Uzbekistan Airways АЖнинг хориждаги сотувлар офисида ёки авиакомпаниянинг Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги авиаташувлар сотуви бўйича агентларидан авиачипталарни сотиб олган йўловчилар, пул маблағларини ваучер шаклида олиш ёки учиш санасини 1 сентябрдан бошлаб режалаштирилган рейсларга қайта бронлаш учун авиачипта сотиб олинган жойга мурожаат қилишлари керак.
“Бекор қилинган қатновларга авиачипталар санасини бошқа санага қайта бронлаш йўловчилар томонидан қўшимча тўловларсиз амалга оширилишига эътибор беришингизни сўраймиз.
Авиакомпания Call-марказига кўплаб қўнғироқлар келиб тушаётганлиги сабабли, хизматни кутиш вақти сезиларли даражада ошди. Шу муносабат билан, йўловчилардан қатновлар бекор қилиниши билан боғлиқ қўнғироқлар билан Call-марказга мурожаат қилмасликларини илтимос қиламиз”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси