“Uzbekistan Airways” самолёти қанотидаги ямоқларга изоҳ берилди (видео)
Жамият
−
13 Март
21980Ижтимоий тармоқларда "Uzbekistan Airways" АЖга қарашли Boeing В787 самолётининг қанот қисмидаги бўёқлари кўчиб кетгани ва ямоқ кўринишига келиб қолгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан "Uzbekistan Airways" АЖ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Boeing компаниясининг В787 ҳаво кемалари композит қисмларидаги бўёқларни кўчиш муаммоси биринчи марта содир бўлмаяпти. Билдирилишича, Boeing концерни АҚШ Авиация маъмуриятига Boeing 787-Dreamliner туридаги ҳаво кемаларининг қаноти ва қанотини ҳаракатланувчи қисмларида махсус ёпиштириладиган "speed tape" лентасидан фойдаланишга вақтинча рухсат бериш илтимоси билан мурожаат қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, юқорида айтиб ўтилган ҳаво кемаси турининг деярли барча эксплуатантлари All Nippon Airways, Japan Airlines, United airlines, American Airlines, Air New Zealand ва бошқалар, иқлим шароитидан қатъи назар, шунга ўхшаш муаммога дуч келган.
Барча авиаташувчилар ультрабинафша нурлар таъсирида ушбу турдаги ҳаво кемаларидаги бўёқ қопламасининг кўчиши ҳақида мунтазам равишда хабар бериб келмоқда. Boeing концерни эса кўчиб кетган бўёқни тиклаш учун ультрабинафша нурланишини тўсувчи қўшимча устки қатламни қўшишни режалаштирмоқда. "Speed tape" лентаси бўёқни кейинги бўёқ кўчишидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Ишлаб чиқарувчи компаниянинг таҳлилига кўра, бундай бўёқ кўчиши косметик нуқсон бўлиб, парвознинг яроқлилиги ва ҳаво кемаси парвозларининг хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Таъкидланишича, "Uzbekistan Airways" АЖ яқин келажакда Boeing 787-Dreamliner русумидаги учта ҳаво кемасини босқичма-босқич қайта бўяшни режалаштирган.
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ушбу муаммо Boeing 787-Dreamliner ҳаво кемаларида парвозлар хавфсизлиги ва қулайлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини урғулаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь