Uzbekistan Airways бир нечта рейсларни бошқа аэропортларга ўтказди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways бир нечта рейсларини заҳира аэропортларига ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, HY602 Москва – Тошкент қатнови Навоий аэропортига йўналтирилган. Шунингдек, HY336 Жидда – Тошкент қатнови Самарқанд аэропортига йўналтирилган. Ушбу йўналишдаги қатновлар белгиланган манзилга етиб борган.

Бундан ташқари, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган HY081 Тошкент – Фарғона рейси соат 06.55 дан 09.30 га кўчирилган. HY277 Фарғона – Истанбул рейси Фарғона халқаро аэропортидан ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган. Ушбу рейслар кечикиб амалга оширилади.

Авиакомпания келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг