“Uzbekistan Airways” БАА шаҳарларига кетаётганларга огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Жорий йил 26 февралдан бошлаб, Бирлашган Араб Амирликларига кираётган йўловчилар учта амалдаги ҳужжатдан бирини тақдим этишлари керак. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” огоҳлантириш билан чиқди. 

Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликлари шаҳарларига кириш қоидалари ўзгарган. 26 февралдан бошлаб йўловчилар мамлакатга кириш учун учта амалдаги ҳужжатдан бирини тақдим этишлари керак: 

ЖССТ ёки БАА томонидан тасдиқланган эмланганлик (2 доза) тўғрисидаги сертификат; 

COVID-19 тестининг манфий натижаси (амал қилиш муддати 48 соат);

йўловчининг 1 ой ичида COVID-19  дан тузалиб кетганини тасдиқловчи тиббий маълумотнома (соғайган санаси ва БААга келган санаси).  

Юқорида кўрсатилган барча сертификат/ҳужжатлар инглиз ёки араб тилларида чоп этилиши ва QR-кодига эга бўлиши керак. 

Юқоридаги талаблар бажарилмаган ҳолда, йўловчилар ҳаво кемаси саҳнига қўйилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

628

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг