“Uzbekistan Airways” АЖга чипталар савдосига доир сенатор сўрови юборилди
Жамият
−
20 март 2021 8183 1 дақиқа
Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳанов “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Илҳом Маҳкамовга сенатор сўрови юборди.
Сенат Матбуот хизмати хабарига кўра, сўровда аҳолига чипталарни сотишда ортиқча ва сунъий тўсиқлардан, сансалорликдан халос қилиш, шунингдек, авиачипталар савдосидаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масаласи кўтарилган.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг 2015 йил 25 октябрдаги 75-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномага авиачипталар сотиб олиш бўйича белгиланган талабларни соддалаштиришга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритиш чораларини кўриш ва натижаси юзасидан маълумотлар тақдим этиш сўралган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август