Ўзбек-туркман чегарасидаги иккита чегара пункти қайта очилади
Жамият
−
25 Ноябрь 2021
7241Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта тикламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу икки чегара назорат маскани бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган “Олот” чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда ишга туширилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари туркманистонлик ҳамкасблари билан биргаликда 26 ноябрдан бошлаб давлат чегараси орқали ушбу иккита ўтказиш пункти фаолиятини тиклаш устида иш бошлайди.
Маълумот ўрнида, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь