Ўзбек-тожик чегараси яқинига номаълум шахслар наркотик модда қолдириб кетди 

Жамият

image

Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари қолдириб кетилган. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ташлаб кетилган гиёҳванд моддалари жами 26 кг – 20 кг 3 гр “опий” ва 6 кг 5 гр “гашиш”ни ташкил этган. 

Ушбу жиноят Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган.

“Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Тошкентда яшаётган тожикистонликнинг уйидан 15 кг наркотик топилгани ҳақида хабар берган эдик. https://qalampir.uz/n/71446


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг